Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.1992 й. ПФ-434-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигини Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлигига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.07.1992 й.

N ПФ-434

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУДОФАА

ВАЗИРЛИГИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Мудофаа тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда 1992 йилнинг 1 июлидан Туркистон ҳарбий округи бошқармаси тарқатилганлиги ва ўз фаолиятини тўхтатганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлигига айлантирилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида ушбу масала юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 8-сон, 304-модда