Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2003 й. 327-сон "Нестле-Ўзбекистон" қўшма корхонаси фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2003 й.

N 327


"НЕСТЛЕ-ЎЗБЕКИСТОН" ҚЎШМА КОРХОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Швейцариянинг "Нестле С.А." компанияси томонидан "Нестле-Ўзбекистон" қўшма корхонасини ривожлантириш учун 2006 йилгача мўлжалланган 30 млн АҚШ долларидан ҳозирги вақтда 25,4 млн АҚШ доллари ўзлаштирилган, улар озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни барпо этишга йўналтирилган. 450 дан ортиқ иш ўринлари яратилган ва 2002 йилда жаҳон стандартларга мувофиқ бўлган 5 млрд сўмлик маҳсулот сотилган.

"Нестле-Ўзбекистон" қўшма корхонасининг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини жадал ўзлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлароқ тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Нестле-Ўзбекистон" қўшма корхонасига ва унинг расмий тайинланган дистрибьютерларига, нақд маблағларни белгиланган тартибда ҳар куни инкассация қилиш шарти билан, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни, шу жумладан "Нестле С.А." компаниясининг импорт қилинаётган маҳсулотларини автофургонлардан аҳолига ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларга нақд пулли ҳисоб-китоб билан сотишга рухсат этилсин.


2. Махфий.


3. "Нестле-Ўзбекистон" қўшма корхонасига ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун зарур бўлган ҳажмдаги энергия манбаларини уларни етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, квоталар белгиламасдан олиш ҳуқуқи берилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов