Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Мудофаа вазирлигининг 7-сон, Ички ишлар вазирлигининг 19-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 50-сон "Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 05.07.2013 й. Қарори (АВ томонидан 31.07.2013 й. 2402-1-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2013 й.

N 2402-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.07.2013 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.07.2013 й.

N 19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

05.07.2013 й.

N 50


ҚАРОРИ



Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий

хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий

таълим муассасаларига ўқишга кириш учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги ПФ-4521-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2012 йил 23 октябрдаги 11, 33 ва 113-сонли қарори (рўйхат рақами 2402, 2012 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошлиғи томонидан рағбатлантирилган бўлса - 15 балл;".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Қ. Бердиев

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 5 август, 31-сон, 423-модда