Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.1997 й. 78-сон "8 март - Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.1997 й.

N 78




8 МАРТ - ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР

КУНИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда 8 март - Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 8 март  Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К.Тўлаганов) Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда байрамга бағишланган тантанали кечани 1997 йил 7 март куни "Туркистон" саройида ўтказишни таъминласин.


3. Маданпят ишлари вазирлиги (Х.Р.Жўраев) Тошкент шаҳар ҳокимлигига "Туркистон" саройида бўладиган тантанали кечани ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хотин-қизлар куни муносабати билан тегишли тадбирлар белгиласинлар ҳамда жойларда байрамнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминласинлар.


5. Байрамни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.Ғуломова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ў. Султонов