Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.1992 й. ПФ-359-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузурида Дин ишлари бўйича комитет ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.03.1992 й.

N ПФ-359



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҲУЗУРИДА

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА КОМИТЕТ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосланиб, фуқароларнинг дин эркинлиги ва диний эҳтиёжларини ҳурмат қилиб, шунингдек диний ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва узвий ҳамкорликни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича комитет ташкил қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, комитет ўз фаолиятини "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа тегишли қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда олиб боради.


3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича комитет зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш юклатилсин:

- давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан баҳамжиҳат ҳаракати ва ҳамкорликни ўрнатиш:

- диний масалаларни ҳал қилишда вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимлари билан биргаликда ягона сиёсатни ўтказиш:

- қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган республикадаги диний ташкилотларнинг манфаатларини давлат сиёсатида ифода этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонга асосланиб бир ҳафта муддат ичида Дин ишлари бўйича комитет тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилсин ва унинг Низомини тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 5-сон, 219-модда