Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1995 й. 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1995 й.

N 313



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ходимларининг республика учун фойдали контрактлар тайёрлаш ва тузиш, экспорт операциялари ўтказишдан олинадиган валюта тушуми муддатларини қисқартириш бўйича меҳнатини рағбатлантириш, вазирлик штатларини малакали кадрлар билан бутлаш ва уларнинг муқим ишлаб қолишларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги аппарати ва вазирлик органлари ходимлари учун қуйидагилар белгилансин:

белгили муддат хизмат қилганлиги учун иш стажига боғлиқ равишда иловага мувофиқ миқдорларда бир марта бериладиган мукофот. Тўловлар бир йиллик иш якунлари бўйича ўртача лавозим маошидан келиб чиқиб амалга оширилсин;

чет тилларни билганлиги учун белгиланган тартибда ташкил этиладиган комиссиянинг хулосасига кўра лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ.


2. Ўзбекистон Республииаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирига 1995 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва ташқи савдони режалаштириш бош бошқармаси, Ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш бош бошқармаси ва Халқаро юк ташиш бошқармаси ходимларига лавозим маошининг 70 фоизигача миқдорида устама белгилаш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси учун фойдали бўлган экспорт-импорт контрактларини тайёрлашда, тузишда ва амалга оширишда қатнашган вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш йиллик фондининг 15 фоизи миқдорида махсус жамғарма ташкил этишга рухсат берилсин. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Махсус жамғарма тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. 1995 йилда устама ва қўшимча ҳақлар жорий этилиши билан боғлиқ харажатлар 1995 йилги смета бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1996 йилги давлат бюджетида юқорида кўрсатилган мақсадлар учун сарф-харажатларни назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 14 августдагн

313-сон қарорига

ИЛОВА


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

ходимларини бир марта мукофотлаш

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Ташқи иқтисодий алоқалар

вазирлиги тизимидаги иш стажи


Ойлик лавозим маоши

улуши ҳисобидан йиллик

мукофот миқдори


1.

1 йилдан 3 йилгача


0,4

2.

3 йилдан 5 йилгача


0,6

3.

5 йилдан 10 йилгача


0,8

4.

10 йилдан 15 йилгача


1,0

5.

15 йилдак 20 йилгача


1,2

6.

20 йилдан ортиқ


1,5