Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.1995 й. 431-сон "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида махсус бўлинма ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.1995 й.

N 431



"ЎЗИСТИҚБОЛСТАТ" ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИДА

МАХСУС БЎЛИНМА ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида махсус бўлинма ташкил этилсин, унга қуйидаги функцияларни амалга ошириш юклансин:

мамлакат мудофааси ва миллий хавфсизлиги эҳтиёжлари учун ҳарбий-техник анжомлар, жиҳозлар ва озиқ-овқат харид қилиш бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини, чегара ва ички қўшинларни, бошқа қўшин ташкилотларини озиқ-овқат ва жиҳозлар билан таъминлаш нормативларини ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш;

мудофаа учун зарур бўлган маҳсулотлар экспорти ва импорти юзасидан таклифларни асослаш.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси марказий аппарати ходимлари сони тегишли иш ҳақи фонди билан 3 нафар ходимга кўпайтирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган ходимлар харажатлари учун "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.


4. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига белгиланган тартибда зарур моддий-техника ресурсларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни тақдим этсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов