Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2011 й. 307-ф-сон Фармойиши. Тошкент шаҳридаги бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ҳақида

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

26.05.2011 й.

N 307-ф




Тошкент шаҳридаги бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Мудофаа вазирлиги балансидаги Тошкент шаҳар, Олтин водий кўчасида жойлашган 103-сон ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур фармойишнинг 1-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга белгиланган тартибда топширсин, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабул қилиб олсин ҳамда улардан самарали фойдаланиш юзасидан зарур чоралар кўрсин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев