Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тошкент шаҳар ҳокимининг 26.02.2016 й. 169-сон "Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2016 й.

N 169




ТОШКЕНТ ШАҲАР КЎЧАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил., 9-сон, 320-модда) 25-моддасига ҳамда "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Қонунининг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 й., 40-сон, 410-модда) 20-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 342-сонли қарорига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 562-модда) асосан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2016 йил 13 январдаги 10-5/75-сонли мурожаатини инобатга олиб, Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (Б. Қурбонов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.  Каримов), коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот, бошқарма ва корхоналар:

мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилсин ҳамда мазкур қарор талабларига қатъий риоя қилинсин.


3. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (Б. Қурбонов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов):

Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибини бузган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жазо чоралари кўрилиши таъминлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерный Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишн таъминлансин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                 Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2016 йил 2 март