Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 77-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 16-сон "Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 27.08.2015 й. Қарори (АВ томонидан 02.09.2015 й. 1781-2-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.09.2015 й.

N 1781-2



        

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.08.2015 й.

N 77



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.08.2015 й.

N 16


                  

ҚАРОРИ



Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг

соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1 ва 1/2-сон қарори (рўйхат рақами 1781, 2008 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.






Қарорга

ИЛОВА



Фермер хўжаликларида бухгалтерия

ҳисобининг соддалаштирилган тизимини

ташкил этиш тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбек тилидаги матннинг муқаддимасидаги "Фермер хўжаликлари тўғрисида" деган сўзлар "Фермер хўжалиги тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1998 йил 24 январда 376-сон билан тасдиқланган, Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари (рўйхат рақами 565, 1998 йил 17 декабрь)" деган сўзлар "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 7 сентябрь, 35-сон, 470-модда