Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 72-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 03/13-1673-сон "Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 19.09.2012 й. Қарори (АВ томонидан 05.10.2012 й. 1781-1-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.10.2012 й.

N 1781-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.09.2012 й.

N 72


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.09.2012 й.

N 03/13-1673


ҚАРОРИ



Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг

соддалаштирилган тизимини ташкил этиш

тўғрисидаги низомга ўзгартириш

киритиш ҳақида


(2012 йил 15 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1, 1/2-сон қарори (рўйхат рақами 1781, 2008 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 12-13-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 44-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Фермер хўжаликлари 1-сонли шакл - бухгалтерия баланси ва 2-сонли шакл - молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлардан иборат бўлган, фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан тақдим қилади.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон фермерлар хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

З. Рўзиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 40-сон, 475-модда