Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2003 й. 412-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2003 й.

N 412



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида парранда гўшти етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 220-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошидаги "Ўзбалиқ" акциядорлик компанияси корхоналарининг" сўзлари "балиқчилик тармоғи балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналарининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири              Ў. Султонов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 йил, 17-сон, 157-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 9-сон, 89-модда