Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.03.2016 й. ПФ-4786-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.03.2016 й.

N ПФ-4786



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ

УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 31 ДЕКАБРДАГИ

ПФ-2165-СОН ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон Фармонининг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида олинган Жамғарма даромадлари солиқларга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловларига тортилмайди".


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 апрель, 13-сон, 116-модда