Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 22.03.2016 й. 13/16-сон "Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 29.03.2016 й. 2770-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.03.2016 й.

N 2770




НАРКОТИК МОДДАЛАР УСТИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

22.03.2016 й.

N 13/16


ҚАРОРИ



Қонунга хилоф равишда муомалада

бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 апрелдаги 229-сон "Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2015 йил 26 майдаги 12/15-сон "Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2677, 2015 йил 29 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 286-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири,

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш

бўйича Давлат комиссияси раиси                                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 апрель, 13-сон, 122-модда