Ўзбекистан Республикаси Президентининг 26.08.2016 й. ПҚ-2581-сон "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
26.08.2016 й.
N ПҚ-2581
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА
БЕШ ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНИШИ
МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАМ ОЛИШ
КУНИНИ КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилсин;
2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президента И. Каримов
"Халқ сўзи", 2016 йил 27 август
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2016 йил, 8-сон, 248-модда