Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2011 йил 7 ноябрь)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
билан Венгрия Республикаси Ҳукумати
ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Венгрия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
томонлар давлатлари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашни ва иқтисодий ва бошқа муносабатларни ривожлантиришни истаб,
анъанавий иқтисодий муносабатларни давом эттиришга ва яхшилашга интилиб, шунингдек ўзаро манфаатли иқтисодий, индустриал, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорликни жадаллаштириш ва ривожлантиришни ният қилиб,
келишув шартлари кенгайиши келажакдаги ҳамкорлик учун зарур ва мақбул асосларни таъминлашига ишониб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар ўз давлатлари миллий қонунчилигига ва давлатлари иштирокчиси бўлган халқаро шартномалар қоидаларига мувофиқ иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва диверсификация
...