Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида давлатлар ҳудудларида яширин равишда бўлган шахсларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида Битим (Тошкент, 2009 йил 25 февраль)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркманистон Ҳукумати ўртасида давлатлар

ҳудудларида яширин равишда бўлган шахсларни

қабул қилиш-топшириш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига амал қилиб,

ўзаролик асосида яширин миграцияга қарши кураш олиб бориш ниятида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Томонлар давлатларининг фуқароларини

қабул қилиш ва топшириш


1. Томонлардан ҳар бири бошқа Томоннинг тақдимномасига кўра топшираётган Томон давлати ҳудудига кириш ва бўлиш шартларига риоя этмаган шахсларни қабул қилувчи Томон давлати фуқаролигига мансублигининг далил-исботи мавжуд бўлганда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш орқали қабул қилади ёки топширади.


2. Топшираётган Томон қабул қилиниши лозим бўлган шахсларни топшириш учун зарур йўл ҳужжатларини кечиктирмасдан расмийлаштиради.


3. Топширган Томон, агар кейинги текширувларга кўра ушбу шахслар уларни қабул қилиш-топшириш пайтида қабул қилган Томон давлатининг фу

...