Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати ўртасида савдо Битими (Куала-Лумпур, 1997 йил 6 октябрь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Малайзия Ҳукумати ўртасида

САВДО БИТИМИ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати, (бундан кейин - "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар),

икки мамлакат ўртасида тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамда Тарифлар ва Савдо бўйича Бош Битим (ГАТТ) ва Жаҳон Савдо Ташкилоти (ВТО) тамойилларига мувофиқ савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни истаган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларида амалда бўлган қонунчилик, қоидалар ва тартиботларга мувофиқ икки мамлакат ўртасида узоқ муддатли ва барқарор асосдаги савдога кўмаклашиш, уни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун зарур бўлган барча чораларни кўрадилар.



2-модда


Аҳдлашувчи Томонлар савдодаги қисқа муддатли ва узоқ муддатли шартномалар учун со

...