Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2003 й. 472-сон "Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилаб берувчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2003 й.

N 472



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ МУОМАЛАДА

БЎЛИШ ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРУВЧИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни транзит йўловчиларни даволаш учун ташиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ў.Султонов.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами",

2003 й., N 10, 103-модда.