Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига Шарҳ

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Маҳалла институтини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига

ШАРҲ



Юртимизда азал-азалдан маҳалла тарбия ўчоғи ҳисобланади. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Мустақиллик йилларида маҳалла институтининг нуфузини ошириш нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий, тарбиявий ва улкан маънавий аҳамиятга эга бўлган устувор вазифа сифатида белгиланиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда унинг ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилди.

Хусусан, миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқаришнинг ҳудудий бирликлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида мустаҳкамлаб қўйилди. Юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётининг муайян соҳасидаги иштироки

...