Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 25.01.2017 й. 78-сон "Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга доир намунавий талабномани ўз кучини йўқотгандеб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.02.2017 й. 690-1-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2017 й.

N 690-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

25.01.2017 й.

N 78


БУЙРУҒИ



Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар

сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан

хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга

доир намунавий талабномани ўз кучини

йўқотгандеб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1999 йил 5 мартда 4/6-108-сон билан тасдиқланган Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга доир намунавий талабнома (рўйхат рақами 690, 1999 йил 2 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              А. Икрамов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 февраль, 5-сон, 68-модда