Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2003 й. 512-сон "Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2003 й.

N 512



ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШАДИГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини, шу жумладан сотиб олинадиган давлат активлари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича тушадиган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳар ойда қонун ҳужжатларида белгиланган нисбатларда амалга оширилади;

Ҳукуматнинг қарорлари бўйича хусусийлаштирилаётган корхоналар ихтиёрида қолдириладиган маблағларни ўтказиш ушбу корхоналар томонидан махсус депозит ҳисоб рақамининг банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ёзма сўровлар асосида амалга оширилади. Корхона томонидан сўров сотилаётган давлат активлари учун якуний ҳисоб-китоблар қилинган вақтдан бошлаб бир ой ўтгунгача тақдим этилмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган маблағлар давлат бюджетига ўтказилади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 120-модда.