Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга Шарҳ

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Йўл хўжалигини бошқариш тизимини

янада такомиллаштириш бўйича

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга

ШАРҲ



Йўл хўжалиги соҳасининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан юксак аҳамиятга эга экани унинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Иқтисодиётнинг умумий ривожи, аҳоли барча қатламларининг ҳаёт сифати айни шу тизимнинг самарали фаолият кўрсатишига боғлиқ.

Мустақиллик йилларида вилоятлар ва туманларнинг маъмурий марказларини боғловчи кенг тармоқли транспорт алоқалари ҳамда давлатлараро хавфсиз транспорт ташувларини таъминлашга қаратилган йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича катта миқёсдаги ишлар амалга оширилди.

Айни вақтда, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини бошқариш тизими, автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларига йўналтирилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда ана шу йўлларнинг бугунги кундаги ҳолати билан боғлиқ бир қатор муаммолар ҳал этилмасдан қолмоқда.

Мамлакатимизда автомобиль йўллари тармоғи бўйича юзага келган ҳақиқий ҳолат ва ривожланиш даражаси йўл хўжалигининг барча йўналишларига доир аниқ ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишни, автомобиль йўлларини бошқаришда ҳамда иқтисодиёт ва а

...