Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2017 й. ПҚ-2839-сон "2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
16.03.2017 й.
N ПҚ-2839
2017 ЙИЛ 18 МАРТ ШАНБА ДАМ ОЛИШ
КУНИНИ 2017 ЙИЛ 20 МАРТ ДУШАНБА
КУНИГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин;
2017 йил 20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Халқ сўзи", 2017 йил 17 март