Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 18.03.2017 й. 6/5-сон "Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.04.2017 й. 1850-2-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.04.2017 й.

N 1850-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.03.2017 й.

N 6/5


ҚАРОРИ



Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий

валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби

тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 июлдаги 16/2-сон қарори (рўйхат рақами 1850, 2008 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 359-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий

валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби

тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"якка тартибдаги тадбиркор банк картасининг сақловчиси - эмитент билан шартнома асосида банк картасидан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркор;".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа ҳар қандай харажатлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин.".


3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа ҳар қандай харажатлар учун тўловларни амалга оширганда тегишли тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва "тўланди" муҳри қўйилган счётлар, квитанциялар, банкомат, инфокиоск ва терминал квитанциялари (слип, терминалнинг электрон ҳужжати) ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.".


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 279-модда