Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.05.2017 й. ПҚ-2942-сон "2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.05.2017 й.
N ПҚ-2942
2017 ЙИЛ 6 МАЙ ШАНБА ДАМ ОЛИШ
КУНИНИ 2017 ЙИЛ 8 МАЙ ДУШАНБА
КУНИГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
9 май - Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин;
2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев