Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2017 й. 248-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.04.2017 й.
N 248
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда
электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш,
жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари
тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 28 апрелдаги
248-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
3-банд рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 10 май, 18-сон, 322-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 4-сон, 56-модда