Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.05.2017 й. ПҚ-2986-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2014-2018 йилларда республика электротехника саноатини бошқаришни такомиллаштириш ва янада ривожлантиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2123-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2017 й.

N ПҚ-2986



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "2014-2018 ЙИЛЛАРДА

РЕСПУБЛИКА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2014 ЙИЛ 6 ФЕВРАЛДАГИ

ПҚ-2123-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2014-2018 йилларда республика электротехника саноатини бошқаришни такомиллаштириш ва янада ривожлантиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2123-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 22 майдаги

ПҚ-2986-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2014-2018 йилларда республика электротехника

саноатини бошқаришни такомиллаштириш ва янада

ривожлантиришни ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2123-сонли

қарорига киритиладиган ўзгартишлар


1. 1, 3 ва 5-бандлари, шунингдек, 1, 2, 3, 5 ва 6-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 387-модда