Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 23 май)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида

халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар қулай ривожланаётганини эътиборга олиб,

икки давлат ўртасида, шунингдек улар ҳудудидан транзит тарзда автомобиль алоқасини янада ривожлантириш истагига амал қилиб,

ўзаро фойда ва манфаат кўриш мақсадида қуйидаги Битимни тузишга қарор қилдилар.



1-модда


Ушбу Битимга мувофиқ икки давлат ўртасида ва улар ҳудуди бўйлаб транзит тарзда, шунингдек учинчи мамлакатларга йўловчилар ва юкларни мунтазам ҳамда номунтазам ташиш амалга оширилади.



ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ


2-модда


1. Икки давлат ўртасида мунтазам йўловчилар ташиш Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишувга биноан ташкил этилади ва биргаликда тасдиқланган жадваллар ва ҳаракат йўналишлари асосида амалга оширилади.


2. Бундай ташишларни ташкил этиш ҳақидаги таклифлар Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлари томонидан олдиндан бир-бирларига берилади. Бу таклифлар қуйидагилар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

ташувчи (фирма)нинг номи,

ҳаракат йўналиши,

ҳаракат жадвали,

тариф,

ташувчи йўловчиларни оладиган ва туширадиган тўхташ пунктлари, шунингдек,

ташишларни бажаришнинг мўлжалланаётган даври ва мунтазамлиги.


3. Икки давлат ҳудудлари орқали йўловчиларни мунтазам транзит тарзда ташишни амалга ошириш учун рухсатнома талаб этилмайди. Бундай ташишлар Аҳ

...