Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 48-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-20-сон "Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 16.05.2017 й. Қарори (АВ томонидан 23.05.2017 й. 1985-2-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.05.2017 й.

N 1985-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2017 й.

N 48


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2017 й.

N 2017-20


ҚАРОРИ



"Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар

томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни

қўллаш  тартиби  тўғрисидаги  низомни  тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар

ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон "Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 22 июлдаги 73, 2009-23-сон "Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1985, 2009 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 350-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 4, 2011-1-сон "Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1985-1, 2011 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 69-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 403-модда