Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.1999 й. 41-сон "Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқаришларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.1999 й.

N 41



ФАРҒОНА "АЗОТ" ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИДА НАТРИЙ

ХЛОРАТ ВА МАГНИЙ ХЛОРАТ ДЕФОЛИАНТИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика қишлоқ хўжалигини дефолиант билан таъминлаш, натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни реконструкция қилиш учун жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий технологияларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида йилига 20 минг тонна натрий хлорат ва 11,8 минг тонна магний хлорат дефолианти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасига техник ҳужжатларни тайёрлаш, асбоб-ускуналар, материалларни етказиб бериш, оталиқ монтажни амалга ошириш ва  асосий ишлаб чиқаришларнинг технологик асбоб-ускуналарини фойдаланишга топширишга техник раҳбарлик қилиш юзасидан "Кребс" (Франция) фирмаси билан, қувватларни ишга тушириш муддати контракт кучга киргандан кейин 24 ой бўлган контракт тузишга рухсат берилсин.


3. Ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари 1- иловага* мувофиқ белгилансин.


4. Белгилансинки, лойиҳанинг валюта қисмини маблағ билан таъминлаш;

контракт қийматининг 85 фоизи - хорижий банкнинг "Кофас" жамияти суғуртаси остида  суғурта тўловларини ҳисобга олган ҳолда  153990 минг Франция франки миқдоридаги 7 йил муддатга бериладиган, Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молияланадиган кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 15 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 24657 минг Франция франки миқдоридаги  7 йил муддатга бериладиган кредити ҳисобига амалга оширилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинаётган кредитлар бўйича асосий қарзни, фоизларни тўлаш ва бошқа молиявий чиқимлар Фарғона "Азот"  ишлаб чиқариш бирлашмасининг ўз маблағлари ҳисобига 2 ва 3-иловаларга (махфий) мувофиқ амалга оширилади.

Фарғона "Азот"  ишлаб чиқариш бирлашмасида натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқаришларини реконструкция қилишнинг техник-иқтисодий асосланишига мувофиқ ҳар йили 1,5 минг тонна магний хлорат ва 6,5 минг тонна натрий хлорат дефолианти экспорт қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.  


5-6. Махфий.


7. Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда хорижий банк билан "Кофас" жамияти суғурта қопламаси остида  кредит шартномаси тузсин ва хорижий банкнинг маблағлари Фарғона "Азот"  ишлаб чиқариш бирлашмаси учун қайта молияланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазири мазкур лойиҳа учун валютада ва сўмда жалб қилинаётган кредитлар бўйича  хорижий банкка, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси  Ҳукумати кафолатини беришга   вакил қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулосани расмийлаштирсин.


10. Натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқаришларини реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари лойиҳалаштириш билан биргаликда олиб борилишига истисно тариқасида рухсат берилсин.

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тўққиз ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.