Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2017 й. 355-сон "Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.06.2017 й.
N 355
ТУРОПЕРАТОР ВА МЕҲМОНХОНА
ХИЗМАТЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда ушбу қарор кучга киргунча берилган туроператор ва меҳмонхона хизматлари сертификатларини уч ой муддатда хатловдан ўтказсин.
3. Ушбу қарор чиққунгача сертификатлаштириш органлари томонидан берилган туроператор ва меҳмонхона хизматларининг мувофиқлик сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугагунгача амал қилиши белгилаб қўйилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 12 июнь, 23-сон, 477-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 6-сон, 94-модда