5-сон АМС "Аудитор иши сифатини назорат қилиш"
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.09.1999 й.
N 811
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
04.08.1999 й.
N 62
Мазкур Стандарт рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни "Norma" ахборот-қидирув тизими
экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган
ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб чиққанида
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АУДИТ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
(5-СОН АМС)
Аудитор иши сифатини назорат қилиш
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур стандарт "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 296-сон қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
2. Аудиторлар иши сифати устидан назорат қилиш меъёрларининг аниқланиши ва белгиланиши мазкур стандартнинг мақсади бўлиб ҳисобланади.
3. Мазкур
...