6-сон АМС "Аудитни ҳужжатлаштириш"
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.09.1999 й.
N 812
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
04.08.1999 й.
N 61
Мазкур Стандарт рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни "Norma" ахборот-қидирув тизими
экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган
ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб чиққанида
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АУДИТ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
(6-СОН АМС)
Аудитни ҳужжатлаштириш
1. Мазкур Миллий стандарт (АМС) "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги "Олий Мажлиснинг XIV сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузасида келтирилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 296-сон қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
СТАНДАРТНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
2. Аудиторлик ташкилоти (аудитор) томонидан аудитнинг иш
...