Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2017 й. 321-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2017 й.

N 321



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг махсус кийим-бош формасини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган махсус кийим-бош формасига, эмблемага ва фарқловчи белгиларга эга бўлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг техника ва транспорт воситалари унинг эмблемаси туширилган ҳолда махсус рангга бўялади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 428-модда