Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.1999 й. 215-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.1999 й.

N 215




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Марказий аппарати фаолияти самарадорлигини ошириш, уни қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга доир Ўзбекистон Республикаси  қонунлари, Ўзбекистон Республикаси  Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг  қарорларини амалга ошириш талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳайъат таркиби 15 кишидан иборат этиб белгилансин.


2. Мансурбек Муслимбекович Султонов, Жумабой Қўчқоров, Оли Отаев, Носиржон Собирович Юсупов Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъат аъзолари этиб тасдиқлансин ва Расулмат Ҳусанов ҳайъат аъзолигидан озод этилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг  "Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов