Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 27.07.2017 й. ПҚ-3149-сон қарорига 1-илова)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПҚ-3149-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация

қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш ва ўтказиш учун материалларни

тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


"E-AUKSION" электрон савдо платформаси - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими;


оператор - "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" акциядорлик жамияти;


электрон онлайн-аукцион - салоҳиятли харидорларга тенг имконият яратган ҳолда, мол-мулк Интернет тармоғидаги "E-AUKSION" электрон савдо платформасида сотиладиган аукцион шаклидаги электрон савдо усули.

3. Қуйидаги тоифадаги шахслар электрон онлайн-аукционларда иштирок этишга ҳақли эмас:

суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизмати, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати органларининг ходимлари;

сотиладиган мол-мулкни кўздан кечириш ёки баҳолашни амалга оширган баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари ва ходимлари, шунингдек, операторнинг ходимлари. Бунда, жавобгарлик иштирок этган шахс зиммасига юкланади;

ер участкалари ва ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқлар реализация қилинганда - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

4. Мол-мулк электрон онлайн-аукционда сотиш учун оператор томонидан давлат ижрочисининг буюртмаси бўйича қўйилади.

Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади.


5. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни аукционга чиқариш ва аукцион натижаси бўйича уни ғолибга топшириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


2-БОБ. МОЛ-МУЛКНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН

ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНГА ҚЎЙИШ

УЧУН МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

6. Мол-мулк электрон онлайн-аукционга давлат ижрочиси қабул қиладиган қарорга асосан қўйилади.

Қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилмайди, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно.


7. Мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади.

Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:

ижро ҳужжатининг нусхаси;

мол-мулкни хатлаш баённомасининг ёки мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси;

мол-мулкни баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ёки баҳолаш тўғрисида давлат ижрочиси қарорининг ёхуд мол-мулкнинг баҳоланган нархи кўрсатилган суд қарорининг нусхаси;

мол-мулк туридан келиб чиқиб уни тавсифлайдиган ҳужжатлар;

мол-мулкка оид тақиқлар (жарималар) тўғрисида маълумот;

Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 63-моддасида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.

8. Агар буюртмага мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган ёхуд улар лозим даражада расмийлаштирилмаган ҳолларда оператор электрон буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай электрон хат билан давлат ижрочисига унинг буюртмасини қайтаради. Бунда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар хатда кўрсатилади.

Давлат ижрочиси бир ҳафта муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни тузатади ва электрон буюртмани мазкур Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ қайтадан юборади



9-БОБ. ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОННИ

ТЎХТАТИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


57. Ижро иши юритиш тўхтатилганда, агар ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги давлат ижрочисининг сўров хати ёки суд қарори ёхуд ижро ҳужжатини берган бошқа органнинг қарори операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки у ўтказилмаган деб топилгандан сўнг келиб тушган тақдирда электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартиб-таомиллари тўхтатилиши мумкин.

Бундай ҳолатда аукционни бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумот уни бекор қилиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.

Бунда, аукцион иштирокчисининг аризасига асосан закалат пули буюртма берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида унга қайтарилади.

Ижро иши юритиш тикланганда, оператор ижро иши юритишни тиклаш тўғрисида давлат ижрочиси ёки бошқа ваколатли мансабдор шахснинг сўров хати ёки қарорини олган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай электрон онлайн-аукционни (шу жумладан, такрорий аукционни) ўтказиш ҳақидаги хабарномада тегишли ахборотни жойлаштиради.

58. Ижро ҳужжатини беришга асос бўлган қарор бекор бўлганда, ижро иши юритиш бошқа асослар бўйича тугатилган ёки тамомланганда, агар тегишли сўров хати операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки у ўтказилмаган деб топилгандан сўнг "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали келиб тушган тақдирда, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартиб-таомиллари мол-мулкни аукцион савдосидан олган ҳолда тўхтатилади.

Бундай ҳолатда аукцион бекор қилинганлиги ва мол-мулк аукцион савдоларидан олинганлиги ҳақидаги маълумот бекор қилиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.

Закалат пули аукцион бекор қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида аукцион иштирокчиларига қайтарилади.


59. Ижро иши юритишни тўхтатиш ёки тиклаш, шунингдек, ижро иши юритишни тамомлаш ёки тугатиш ҳақида давлат ижрочиси томонидан операторни хабардор қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

60. Аукционни ўтказиш пайтида ижро иши юритишни тўхтатиш, тугатиш ва тамомлаш ҳақидаги сўров хати операторга келиб тушганлиги муносабати билан юзага келган ва аукцион объекти билан боғлиқ бўлган масалалар ва низолар суд томонидан аукцион ғолибининг қонуний манфаатларини ҳамда электрон онлайн-аукционда олди-сотди шартномаси тузилганлигини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.


10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 727-модда