Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 92-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-36-сон "Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 30.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 17.07.2017 й. 2127-2-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2017 й.

N 2127-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.06.2017 й.

N 92


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.06.2017 й.

N 2017-36


ҚАРОРИ



"Электр энергиясини сотишни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 7 июлдаги 53, 2010-32-сон "Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2127, 2010 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 263-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмита раиси

Б. Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



"Электр энергиясини сотишни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:".


2. Низомнинг 12-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "ДАК" қисқартмаси "АЖ" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 711-модда