Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат божхона қўмитасининг 09.07.2003 й. 01-02/16-27-сон "Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар пробалари ва намуналари билан божхона органлари тизимида муомала қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.08.2003 й. 1269-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2003 й.

N 1269




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.07.2003 й.

N 01-02/16-27


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг

божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар

пробалари ва намуналари билан божхона органлари

тизимида муомала қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексини 211-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар пробалари ва намуналари билан божхона органлари тизимида муомала қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тасдиқлансин.


2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг 1998 йил 21 апрелдаги 122-сонли "Божхона экспертизасини тартиблаштиришга ва такомиллаштиришга йўналтирилган меъёрий-услубий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Йўриқноманинг бажарилишини назорат қилиш Давлат божхона қўмитасининг раиси ўринбосари Б. Холматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Божхона қўмитаси Раиси                                               Б.Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами", 2003 й. 12-сон.