Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2017 й. ПҚ-3254-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2017 й.

N ПҚ-3254



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни олиб кириладиган хом ашё ва материаллар билан таъминлаш бўйича қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, аҳолининг истеъмолга нисбатан талаб-эҳтиёжини қондириш мақсадида:


1. 2017 йилнинг 10 сентябридан бошлаб:

товарларнинг айрим турларига нисбатан импорт божи ставкалари 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акцизга тортиладиган товарларнинг акциз солиғи ставкалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2017 йилнинг 10 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 983-модда