Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2001 й. 271-сон "SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг хайрия фаолиятини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2001 й.

N 271



“SOS-ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР МАҲАЛЛАЛАРИ”

УЮШМАСИНИНГ ХАЙРИЯ ФАОЛИЯТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


“SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмасининг хайрия фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш, республикага келаётган, етим болаларни уйғун ривожлантиришга ва тарбиялашга йўналтирилаётган беғараз маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси, истисно тариқасида, иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида белгилансин, улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиб, бўшайдиган маблағлар етим болалар учун хайрия фаолиятини кенгайтиришга ҳамда "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" ва улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов