Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 й. 821-сон "Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2017 й.

N 821



ТАЪЛИМ, ФАН ВА МАДАНИЯТ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ИСЛОМ ТАШКИЛОТИ (АЙСЕСКО)

БИЛАН ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА


Таълим, фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ютуқларини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг ислом тараққиётидаги буюк ролини кенг ёритиш, республиканинг қадимги тарихи ва маданий мероси билан таништириш, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) доирасида Ўзбекистоннинг маънавий алоқаларини кенгайтириш мақсадида, шунингдек Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) Низомига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (кейинги ўринларда АЙСЕСКО деб аталади) билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи;

Тошкент ислом университети ректори АЙСЕСКО Ижроия қўмитасида Ўзбекистон вакили этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун республиканинг халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий тўловлари рўйхатини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг АЙСЕСКОга йиллик аъзолик бадалини тўлаш учун маблағ ажратишни назарда тутсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Норбоева ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 октябрь