Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2017 й. 856-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2017 й.

N 856



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ХАҚИҚИЙ АЪЗОЛАРИ

(АКАДЕМИКЛАРИ)НИ ТАНЛОВ АСОСИДА

САРАЛАШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ

ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонини ижро этиш, шунингдек, мамлакат илм-фани ривожини фаоллаштириш, халқаро даражадаги илмий натижаларга эришиш, фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари бўйича етакчи илмий мактабларни қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотларда ворисийликни таъминлаш, олимлар фаолиятини рағбатлантириш ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари институтини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси икки ой муддатда зарур ташкилий ишларни ўтказсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг танлов асосида сараланиши ва тасдиқланишини амалга оширсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни танлов асосида саралашни ўтказиш муддатлари ва санаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, лекин кўпи билан икки йилда бир маротаба белгиланади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь