Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига Шарҳ

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш

ва   ҳунармандларни   ҳар   томонлама

қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги Фармонига

ШАРҲ



Қайд этиш лозимки, ўтган йиллар давомида республикамизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолиш, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларга қарамасдан, ҳунармандчилик кичик бизнес ва якка тадбиркорлик ривожланишининг кучли, мустақил ва оммавий йўналишига айлана олмади.

"Ҳунарманд" уюшмаси, берилган имтиёзлар ва қулайликларга қарамасдан, ўз сафларига ҳунармандларнинг кенг оммасини қамраб ололмади, уюшмага аъзо бўлганлар сони ҳунармандчилик билан шуғуланувчиларнинг кам қисмини ташкил этмоқда. Ҳунармандчилик марказларини сайёҳлик салоҳиятдан кенг фойдаланган ҳолда, ташкил этиш ишлари ҳолати қониқарсизлигича қолмоқда, ҳунармандларга молиявий ва хомашё ресурслари ажратиш, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш, шу жумладан экспорт қилиш учун шароит яратишга ёрдам бериш ишлари самарадорлиги етарли даражада эмас.

Шунга кўра, ҳунармандчиликни ривожлантириш йўлидаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни тизимли бартараф этиш, Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва янада бойитиш, ҳунармандчиликни кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланишга аҳолини, айниқса, ёшлар, аёллар ва

...