Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2018 й. ПФ-5348-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.02.2018 й.

N ПФ-5348



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини

ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 17 октябрдаги

ПФ-5206-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сонли қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 19 февралдаги

ПФ-5348-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ҳар йили ўтказишни ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-217-сонли қарори:


а) 4-бандидаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК, Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловасидаги:

"Камалов А.С. - "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раиси" сўзлари "Мақсудов А.И. - "Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Устюгин В. - Ўзбекистон "Сифат" маркази бош директори" сўзлари "Каримов А. - "Ўзстандарт" агентлиги бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сонли қарорининг 3-банди учинчи хатбошидаги "ташқи савдо компаниялари ва "Ўзпахтаэкспорт" АЖ" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина- ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сонли қарорига 1, 3 ва 5-иловалардаги "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган холда ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-2759-сонли қарори 2-иловасининг 5-бандидаги "А.И. Мақсудов - "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари "А.А. Султонов - "Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 135-модда