Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2004 й. ПФ-3404-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
03.03.2004 й.
N ПФ-3404
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
"Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармони 13-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Бизнес-фонд" ва" сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 9-сон, 104-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 3-4-сон, 56-модда