Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 333-сон "Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.05.2018 й.
N 333
СУЗИШ СПОРТ
ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ ҳамда сув спорти турлари бўйича спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, сув спорти турлари бўйича болалар тренерларини тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, спорт муассасалари тренерлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
2018-2021 йилларда сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ;
Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ижросининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ташкилий-методик ёрдам кўрсатсин;
бир ой муддатда тизимдаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этсин;
икки ой муддатда бассейнларни сув спорти турлари билан шуғулланиш бўйича ўқув режалари, дастурлар ва адабиётлар билан таъминласин;
икки ой муддатда бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларни (кейинги ўринларда бассейнлар деб аталади) халқаро талабларга мос спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш тартибини тасдиқласин ҳамда тасдиқланган тартиб асосида бассейнларни спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш режасини ишлаб чиқсин;
уч ой муддатда тизимдаги бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилишини таъминласин;
бассейнларнинг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари ҳақидаги маълумотлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ва турникетларни ўрнатиш ҳамда спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобига қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда бассейнларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бажарилиши бўйича доимий равишда тушунтириш ишларини олиб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда:
ҳудудларда жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнларини хатловдан ўтказсин;
хатлов якунлари бўйича давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган ҳудудларда жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнлари рўйхатини тузсин ҳамда мазкур рўйхатни ҳамда давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш шартлари тўғрисидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирсин;
давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнларни тушган таклифларга кўра ижарага бериш тизимини жорий этсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари бассейнларнинг йил давомида узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, улардан самарали фойдаланиш мақсадида барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан белгиланган тартибда таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исраилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 3 майдаги
333-сон қарорига
1-ИЛОВА
2018-2021 йилларда сузиш спорт турларини ривожлантириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 3 май