Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 22.05.2018 й. 292-мҳ-сон "Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.05.2018 й. 2960-1-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.05.2018 й.

N 2960-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.05.2018 й.

N 292-мҳ


БУЙРУҒИ



"Адвокатлик тузилмаларининг статистик

маълумотлар шаклларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруқнинг муқаддимасига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 5 январдаги 1-мҳ-сон "Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғининг (рўйхат рақами 2960, 2018 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 1-сон, 11-модда) муқаддимасидаги "2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон" деган сўзлар "2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                             Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 28 май, 21-сон, 446-модда


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 779-модда