Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 19.12.2003 й. 359-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.03.2004 й. 1323-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2004 й.

N 1323

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА

ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

19.12.2003 й.

N 359


БУЙРУҒИ



Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида

телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, умумий фойдаланишдаги телефон алоқаси тармоғи операторлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида, шунингдек, норматив ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидаги ҳуқуқий экспертизаси асосида, БУЮРАМАН:


1. Илова қилинган "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш Қоидалари" тасдиқлансин.


2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан 10 кун ўтгандан сўнг кучга кириши белгилаб қўйилсин.


3. "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш Қоидалари" кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг 1997 йил 25 апрелдаги 154-сонли буйруғи билан тасдиқланган (1997 йил 15 майда, 339-сон билан рўйхатга олинган) "Ўзбекистон Республикасида маҳаллий телефон алоқасидан фойдаланиш Қоидалари" ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг 1997 йил 25 апрелдаги 156-сонли буйруғи билан тасдиқланган (1997 йил 15 майда 340-сон билан рўйхатга олинган) "Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқасидан фойдаланиш Қоидалари" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 16 сентябрдаги "Умумий фойдаланиш тармоғида телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 260-сонли буйруғининг 1, 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Бош директор                                                                                   А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 130-модда.