Фавқулодда вазиятлар вазирининг 07.06.2018 й. 342-сон "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.07.2018 й. 3039-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.07.2018 й.
N 3039
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР
ВАЗИРИНИНГ
07.06.2018 й.
N 342
БУЙРУҒИ
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир в.б. Т. Худайбергенов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 17 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 23 июль, 29-сон, 609-модда